Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИ ЎЗ ВАҚТИДА ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК

ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИ ЎЗ ВАҚТИДА ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК

Самарқандда шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида янги таъсис этилган хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар учун семинар ташкил этилди.

Унда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар, масаланинг ҳуқуқий асослари юзасидан фикр билдирилди.

- Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш амалиётини йўлга қўйиш, аёлларнинг бандлигини таъминлаш вазифалари белгиланган, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова. - Ҳар бир мутахассис хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал қилишда билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим.

Қўмита томонидан ҳар ойнинг ўн куни оилаларни ўрганиш куни деб белгиланган. Шу вақт мобайнида жойлардаги муаммоларни аниқлаш, ҳудуддаги вазиятдан хабардор бўлиш орқали масаланинг ечимига ҳар томонлама чуқур ёндашган ҳолда эътибор қаратиш керак.

Анжуман давомида муаммонинг ечимида қайси ташкилотга мурожаат қилиш, нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишнинг аҳамиятли томонлари аниқ мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

Жорий йилнинг уч ойи мобайнида хотин-қизлар қўмиталари томонидан 1754 оиладаги шарт-шароит ўрганилди. Оилага кириш орқали 1655 муаммо аниқланиб, уларнинг 1445 таси ҳал этилган. 136 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди, 847 оилага молиявий, маиший ва ижтимоий масалаларда кўмак берилган.

 

Гулруҳ Мўминова.


Охирги ўзгариш: 05/04/2018 20:22.   Кўрилганлиги: 1206
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xotin-qizlar-muammolari-oz-vaqtida-hal-etilishi-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.