Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Хотин-қизлар фаоллиги — жамият ривожининг муҳим омили

Хотин-қизлар фаоллиги — жамият ривожининг муҳим омили

Хотин-қизлар қўмитаси, марказий банк, адлия бошқармаси, “Маҳалла” жамоат фонди, “Ёшлар иттифоқи” хамкорлигида имзоланган қўшма қарор асосида хотин-қизларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларида кўмаклашиш,

бахтли ҳаёт кечиришлари учун шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш ва кредитлар олишида кўмаклашиш мақсадида Каттақўрғон шаҳрида учрашув ўтказилди.
Учрашуда ташкилотчилар билан бир қаторда Олий Мажлис сенати аъзолари ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этиб, хотин-қизларни муаммолари, тадбиркорликни бошлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
Учрашув давомида хотин-қизларни, хусусан тадбиркор аёлларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан мутасаддилар иштирокида муҳокама ўтказилди. Учрашув якунида марказий банк ходимлари томонидан фаол иштирокчилар китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
Каттақўрғонлик ташаббускор-тадбиркор Зулфия Полвонова янги замонавий мактабгача таълим муассасасини қўриб 22 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаганлиги муносабати билан вилоят хотин-қизлар қўмитасининг ташакурномаси билан тақдирланди.
 
 
 

Киритилган вақти: 19/07/2019 20:16.   Кўрилганлиги: 345
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xotin-qizlar-faolligi-jamiyat-rivojining-muhim-omili

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.