ХОСИЯТ – ЭНГ ЯХШИ ҲАМШИРА

Самарқанд шаҳрида “Ҳамшира – 2015” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда даволаш-профилактика муассасаларида меҳнат қилаётган 11 нафар ҳамшира тиббиёт соҳасига доир назарий ва амалий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий билимларини беш шартда намойиш этди.

Танлов якунига кўра, Самарқанд шаҳридаги 3-сон туғруқ мажмуаси реанимация бўлими ҳамшираси Хосият Якубова биринчи ўринга лойиқ топилиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, Самарқанд ва Жомбой туман тиббиёт бирлашмалари туғруқ мажмуаси доялари Азиза Турсунова иккинчи, Зебинисо Сирожева учинчи ўринни эгаллади.

Танловнинг ғолиб ва совриндорларига ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 09/06/2015 19:59.   Кўрилганлиги: 567

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг