ХОРИЖЛИК ТЕЛЕЖУРНАЛИСТ ҲАЙРАТИ

Дунёдаги етакчи телеканаллардан бири - "Euronews” телеканали бошқарувчи директори Оливье де Маншеню Самарқанд шаҳрига келди.

Таъкидлаш лозимки, "Euronews” телеканали дастурлари жаҳоннинг 155 мамлакатига 12 тилда эфирга узатилади. «Ўзбектуризм» миллий агентлиги «Euronews» телеканали билан беш йил мобайнида ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Ўтган йили мазкур телеканал орқали «Самарқанднинг бебаҳо меросини асраб» кўрсатуви эфирга узатилди.

Унда Самарқанд шаҳрининг бой маданий ва тарихий меросини асраш борасида олиб борилган кенг қамровли ишлар ҳақида ҳикоя қилинган. Шунингдек, Амир Темур ва Мирзо Улуғбек даврларида ўзига хос «Кремний водийси»га айланган Самарқанд ўз даврининг ажойиб олимлари ва моҳир ижодкорларини тўплагани таъкидланган.

– Самарқандга биринчи марта келишим, – дейди О. де Маншеню. – Шаҳар ҳақидаги маълумотларни китоблардан ўқиганман. Бу саёҳат мен учун унутилмас воқеа бўлди. Айниқса, Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси ва бошқа обидаларнинг бетакрор меъморий услуби, асл ҳолида сақланиб келинаётганидан ҳайратландим.

Саёҳатим Наврўз байрамига тўғри келгани ва ўзбек халқига хос ажойиб урф-одатлар, бетакрор миллий анъаналарни кўриш насиб этганидан мамнунман.

Бахтиёр Рустамов


Киритилган вақти: 26/03/2015 16:08.   Кўрилганлиги: 525

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг