Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХОРИЖЛИК ШИФОКОРЛАР ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИНИ ЎТКАЗИШДИ

ХОРИЖЛИК ШИФОКОРЛАР ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИНИ ЎТКАЗИШДИ

Олдин хабар берганимиздек, жорий йилнинг 19-21 февраль кунлари Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2-сон клиникаси (Болалар хирургия маркази)да Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқотлар тиббиёт университети профессорлари И.Бабанин ва В.Шаруновлар томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.

 

Унда катта ёшдаги эркаклар ва ўғил болаларда учрайдиган урологик касалликлар бўйича 40 нафарга яқин беморга юқори малакали тиббий xизмат кўрсатилиб, бепул тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Профессорлар томонидан 8 нафар беморда замонавий малоинвазив (эндоскопик) усулларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Шунингдек, хорижлик тажрибали шифокорлар самарқандлик маҳаллий врачлар учун жарроҳлик маҳорат дарсларини ҳам ўтаб беришди.


Киритилган вақти: 24/02/2019 22:09.   Кўрилганлиги: 913
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xorijlik-shifokorlar-jarrohlik-amaliyotini-otkazishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.