
Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Мудофаа вазирлигининг “Фориш” тоғ полигонига келган хорижлик ҳарбий делегация вакиллари Самарқанд шаҳрини зиёрат қилишди.
Ангола, Зимбабве, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Мьянма ҳамда Вьетнамдан келган меҳмонлар дастлаб Регистон ансамблидан ўрин олган меъморий мажмуалар билан танишишди. Шундан сўнг улар Шоҳи Зинда мажмуаси ҳамда Бибихоним мадрасасини зиёрат қилдилар.
Мирзо Улуғбек расадхонаси ва Гўри Амир мақбараларида бўлган меҳмонлар ҳайратда қолишди.
Саёҳат якунида тановул қилинган самарқандча палов мазаси меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.