Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳожилар кутиб олинди

Ҳожилар кутиб олинди

Муқаддас ҳаж сафарига юборилган самарқандлик зиёратчилар Саудия Арабистонидан юртимизга қайтиб келмоқда. Юзларида улуғ зиёрат файзи, шукроналик ҳисси ва юрт соғинчи ифодаси кўриниб турган ҳожилар Самарқанд халқаро аэропортида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олинди. 

- Давлатимиз яратиб берган имкониятлар, ўзимизга яратилган қулай шароитлардан фойдаланиб, Ислом динининг бешинчи рукнини адо этган самарқандлик 400 нафар ҳожилардан бири сифатида яратганга шукроналар қиламан, - дейди тайлоқлик Самариддин Абулсаидов. - Муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларидаги табаррук қадамжоларда бўлиб, яқинларимиз, халқимиз ва юртимиз ҳақига дуолар қилдик.

Ҳожилар махсус автобусларда ўзлари яшайдиган туман, шаҳарларга етказиб қўйилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди. 

Ўз мухбиримиз


Киритилган вақти: 24/09/2016 14:32.   Кўрилганлиги: 541
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xojilar-kutib-olindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг