
Хитой Халқ Республикасининг Сиань шаҳри халқ вакиллари доимий қўмитаси раиси ўринбосари Сюэ Чжэиху бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.
Самарқанд вилояти ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон - Хитой муносабатлари барча соҳаларда мустаҳкамланиб бораётгани, айниқса, Самарқанд ва Сиань шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари тобора мустаҳкамланаётгани эътироф этилди.
Тадбирда Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири эканлиги, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро иқтисодий-ижтимоий, маданий алоқалар илдизлари қадим ўтмишга бориб тақалиши ҳақида сўз юритилди.
Томонлар икки дўст шаҳар ўртасида юксак ишонч ва мустаҳкам дўстлик муносабатлари асосида инновацион технологиялар, туризм, саноат, таълим ва маданият соҳалари бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Бахтиёр МУСТАНОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.