
Хитой Халқ Республикасининг Ванг Шулин раҳбарлигидаги Маданият ва туризм вазирлиги вакилларидан иборат делегация Самарқандга ташриф буюрди.
“Регистон Плаза” меҳмонхонасида вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Восеев иштирокида конференция ўтказилди.
Унда ўзаро ҳамкорлик, Самарқандда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш ва бунда Хитой тажрибасини ўрганиш муҳокама этилди.
Хусусан, Самарқандда хитойлик сайёҳларни қабул қилиш масалалари, бу борада бугунги кундаги муаммоларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини кенгайтириш муҳокама этилди.
Меҳмонлар Регистон майдони, Амир Темур мақбараси ва бошқа диққатга сазовор масканларда бўлди.
Ойбек Ниязов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.