Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Хитой делегацияси Самарқанд давлат чет тиллар институтига ташриф буюришди

Хитой делегацияси Самарқанд давлат чет тиллар институтига ташриф буюришди

Хитойнинг “Ҳаньбан” халқаро ташкилоти раҳбари ўринбосари Ю.Юфенг бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд давлат чет тиллар институтига ташриф буюришди.

Меҳмонлар олийгоҳда ташкил қилинган Конфуций институти фаолияти билан танишиб, бу ерда ўтилаётган дарс жараёнларини ва тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Конфуций институти фотогалереяси делегация аъзоларига намойиш этилди.

Шунингдек, меҳмонлар институт қошидаги Хитой тили кутубхонаси, “Smart classroom” ва синхрон аудиториясида ташкил этилган хитой тили йўналиши талабаларининг дарс жараёни билан танишиб, лингофон хонасида талабаларнинг хитой тилидаги мулоқотини кузатишди.

Институт фаоллар залида талабаларнинг хитой ва ўзбек миллий санъатига оид бадиий саҳна чиқишлари намойиш этилди.


Киритилган вақти: 22/05/2019 15:11.   Кўрилганлиги: 790
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xitoy-delegatsiyasi-samarqand-davlat-chet-tillar-institutiga-tashrif-buyurishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.