Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳаёт билан ҳамнафас бўлинг!

Ҳаёт билан ҳамнафас бўлинг!

Кеча вилоят мусиқали драма театрида театрнинг Халқаро театр куни муносабати билан “Эслайсизми?” деб номланган  концерт дастури бўлиб ўтди.


    


Унда вилоятимизнинг таниқли маданият ходимлари, театрнинг фахрий актёр ва актрисалари, санъат коллежи ўқитувчи-мураббийлари, ўқувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Уч йилдан буён  ўтказиб келинаётган мазкур тадбирда, элимиз ардоқлаган санъаткорлар ижро этган боқий куй ва қўшиқлар театрнинг симфоник оркестри, хор ва балет жамоаси ёш актёр ҳамда актрисалар томонидан ижро этилди.

– Самарқанд театри республикамизнинг бошқа театрларига ўрнак бўладиган даражада ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда, – дейди Ўзбекистон халқ артисти Абдурашид Эргашев. – Театр жамоасининг бугунги тадбирдаги чиқишлари менда катта таассурот қолдирди. Симфоник оркестр, хор ва балет жамоаларининг чиқишларини кўриб шундай хулосага келдикки, келгусида алоҳида концерт дастури тайёрлаб халқимизга тақдим этиш лозим.

Бундан ташқари сана муносабати билан театр кубоги учун футбол мусобақаси ташкил этилиб ғолиблар рағбатлантирилди.

Тадбир давомида фахрийларга, театр жамоасида фаолият юритаётган  актёр ва актрисаларга турли номинациялар бўйича диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари топширилди



Киритилган вақти: 29/03/2017 09:50.   Кўрилганлиги: 250
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xayot-bilan0hamnafas-buling

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг