Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Хавфсиз ҳудуд посбони – осойишталик қалқони

Хавфсиз ҳудуд посбони – осойишталик қалқони

Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида шаҳардаги мавжуд  207 та маҳалла фуқаролар йиғинларида  «Хавфсиз ҳудуд посбонлари» жамоатчилик тузилмасини ташкил этишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, «Маҳалла» жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатов, шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов ва бошқалар вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида йўл қўйилган хато-камчиликларга алоҳида тўхталиб, янги тузилма мазкур жараёнда самарали фаолият юритишини таъкидлашди.

Шунингдек, янги тузилмада бор куч ва билими билан жамият тинчлиги, осойтишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фаол хавфсиз ҳудуд посбонлари келгусида ички ишлар органларига ишга қабул қилиниши, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшларга тўлов шартномаларини тўлашда имтиёз ва имкониятлар берилиши қайд этиб ўтилди.

Жамоатчилик назорати бор жойда ҳар қандай жиноятчилик, ҳуқубузарликнинг олдини олинади, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобилов. – Шу боис, айни пайтда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида жойларда «Хавфсиз ҳудуд посбонлари» тузилмаси ташкил этилмоқда. Самарқанд шаҳри маҳаллаларида илк бор ташкил этилаётган янги тузилмага 3105 нафар ёшлар жалб қилинди. Уларнинг 1500 га яқини ҳарбий хизматни ўтаб қайтган олий ўқув юртларининг талабаларидан иборат. Улар ҳар бир маҳаллага 15 нафардан тақсимланиб, маҳалла раиси, профилактика инспектори, посбон жамоатчилик тузилмаларига бириктирилди. Хавфсиз ҳудуд посбонлари белгиланган режа асосида ўзларининг хизмат кунларида маҳалла ҳудудини кузатиб боришади. Шубҳали ҳолатларда профилактика инспектори, маҳалла посбони ва бошқа бириктирилган мутасаддиларга тегишли тартибда хабар бериб, мавжуд қонунга зид ҳолатларни бартараф этишга хизмат қилади.

Хавфсиз ҳудуд посбонлари тузилмасида хизмат қилиш истагида бўлган ёшлар кўпчиликни ташкил этди. Мутасаддилар томонидан белгиланган талаблар асосида энг муносиблар танлаб олинди.

Ёшлигимдан ички ишлар органида хизмат қилишни орзу қилардим, – дейди «Хўжа Юсуф» маҳалласига бириктирилган хавфсиз ҳудуд посбони Бекзод Қобилов. – Бугун мақсадимнинг бир қисмига эришганимдан хурсандман. Келгусида билдирилган ишончни оқлаб, ички ишлар идораларида хизмат қиламан.


Охирги ўзгариш: 20/12/2017 11:24.   Кўрилганлиги: 702
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xavfsiz-hudud-posboni-osoyishtalik-qalqoni

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг