Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳаракатлар стратегияси сиёсий партияларга ҳам масъулият юклайди

Ҳаракатлар стратегияси сиёсий партияларга ҳам масъулият юклайди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан "Ҳаракатлар стратегияси – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим омили" мавзусида семинар бўлиб ўтди. 


Тадбирда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармони ва ундаги қонун устуворлигини ҳамда суднинг чинакам мустақиллигини таъминлаш устувор йўналишида белгиланган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

– Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга қаратилган кенг миқёсли ўзгаришларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади, – дейди "Адолат" СДП вилоят кенгаши раиси Муҳиба Бобобекова. – Унда белгиланган бешта устувор йўналиш сиёсий партияларга ҳам катта масъулият юклайди. Айниқса, жамиятда сиёсий партияларнинг фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар партия депутатик гуруҳларидан ўз фаолиятига янада жиддий ёндашишни, ўз сайловчилари билан доимий мулоқотда бўлишни талаб этади.



Охирги ўзгариш: 01/05/2017 09:49.   Кўрилганлиги: 2011
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xarakatlar-strategiyasii

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.