Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқсевар юртнинг мағрур қўшиғи

Халқсевар юртнинг мағрур қўшиғи

Ҳар тонг қалбларимизга эзгулик, фахр-ифтихор туйғуларини жо айлаб, халқимизни яратувчилик, муваффақиятлар сари чорлаб, шижоат, куч-ғайрат бахш этиб янграйдиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг 27 йиллиги Самарқандда ҳам кенг нишонланди.

Самарқанд шаҳри марказидаги Кўксарой майдонида мағрур ҳилпираб турган она Ватанимиз миллий байроғи қаршисида ўтказилган байрам тадбирда Давлатимиз мадҳияси баралла янгради. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар, ўқувчи-ёшлар ҳарбий оркестр ва Самарқанд давлат университети хор жамоаси билан биргаликда миллий мадҳиямизни куйлади. Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва бошқалар сўзга чиқиб, Давлат мадҳиясининг яратилиш тарихи, унинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Шоирлар томонидан шеърлар ўқилди.

– Давлат мадҳияси шу юрт фуқароларини ўзига хос руҳлантирувчи, уларни она Ватан келажаги учун меҳнат қилишга ундовчи бебаҳо қўшиқдир, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Тошпўлат Тугалов. – Ҳар гал эрта тонгдан уни тинглаган, жўр бўлиб куйлаган киши қалбан унинг сеҳрли кучини ҳис этади. 27 йилдирки ана шу сеҳрли куч таъсирида юртдошларимиз мамлакатимиз ривожи йўлида меҳнат қилмоқда. Унинг таъсирида улкан муваффақиятлар қўлга киритилмоқда. Шундай экан, мағрур ва мангу қўшиғимиз юртимиз узра янада баралла янграйверсин.

Тадбир давомида санъаткорлар томонидан юрт мадҳи, тинчлик ва осойишталикни улуғловчи куй-қўшиқлар янгради. Ҳарбий оркестр чиқишлари байрам тадбирига янада файз қўшди.


Киритилган вақти: 11/12/2019 09:01.   Кўрилганлиги: 229
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xalqsevar-yurtning-magrur-qoshigi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.