Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Xалқимиз фаровонлигини сақлаб, ташқи томондан бўлаётган баъзи ҳаракатларга бирдамликда собитқадамликни йўқотмаслигимиз керак

Xалқимиз фаровонлигини сақлаб, ташқи томондан бўлаётган баъзи ҳаракатларга бирдамликда собитқадамликни йўқотмаслигимиз керак

Мамлакатимизда халқ манфаатлари ва инсон қадрини улуғлаш каби тушунчалар энг олий қадрият дея қаралади. 

Давлатимиз раҳбари томонидан бу борада қатор оқилона ташаббуслар қилинмоқда. Шунингдек, “Инсон қадри учун” ғояси ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон – жамият – давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантирилиши зарурлигига алоҳида урғу бердилар.

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда. Мана шу вазиятда айрим “Уддабуронлар” соддадил қардош халқимиз ҳисобланган қорақалпоқларнинг тинчлигига “тош отиш” ҳамда икки қадрдон халқнинг осойишта ҳаёт кечиришга “кўз олайтириш” каби чиркин ғоялар билан турли хил фитналар уюштирмоқда.

Таъкидлашим жоиз, асрлар давомида икки халқ ўртасида шаклланиб келган азалий дўстлик, биродарлик, қардошлик, қариндош-уруғлик, ўзаро меҳр-оқибатни йўқотмаслигимиз ва абадий асрашимиз лозим ва бу ҳар биримизнинг бурчимиздир. Жумладан, халқимиз фаровонлиги ва тинчлигига айрим ғаламислар ташқаридан туриб турли хил тартиббузарликларни уюштирмоқда. Ундайларнинг қопқонига тушиб қолмаслигимиз ва огоҳ бўлишимиз керак. Тинчликдек олий неъмат қадрига етишимиз ва баъзи давлатларда бўлаётган вазиятлардан хулоса чиқаришимиз лозим.

"Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади. Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли” – дея алоҳида таъкидлади ҳукумат раҳбари.

Бир сўз билан айтганда юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини сақлаб, ташқи томондан бўлаётган баъзи ҳаракатларга бирдамликда қарши туришимиз ҳамда энг катта ютуғимиз бўлган Ўзбекистонимиз тинчилигини асраш йўлида собитқадамликни йўқотмаслигимиз керак.

Илҳомжон Тўхтасинов,
Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори, профессор.


Киритилган вақти: 04/07/2022 10:06.   Кўрилганлиги: 62
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xalqimiz-farovonligini-saqlab-tashqi-tomondan-bolayotgan-bazi-harakatlarga-birdamlikda-sobitqadamlikni-yoqotmasligimiz-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.