
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот марказида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари Симус Франсис Мартин ва Ева Каролина Сухонен билан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакилларининг учрашуви ўтказилди.
Учрашувда вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш жараёнлари, хусусан, сайловолди ташвиқоти бўйича маълумот берилди.
Таъкидландики, сайловнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш, аҳолининг сайлов жараёнларидан хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Шу боис вилоятдаги теле ва радиоканаллар, газеталарда сайловга оид тадбирлардан ахборот ва лавҳалар, номзодларнинг сайловолди ташвиқоти материаллари белгиланган тартиб асосида бериб борилмоқда.
Вилоят телерадиокомпанияси теле ва радиоканаллари, “Зарафшон”, “Самаркандсий вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталарида президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини амалга ошириш учун бепул эфир вақти ва босма майдони ажратилган. Сиёсий партиялар, нозодлар ва уларнинг ишончли вакиллари бундан унумли фойдаланмоқдалар.
Халқаро кузатувчилар оммавий ахборот воситаларида ташвиқот материаллари берилиши, журналистларнинг аккредитациядан ўтиш тартиби, нодавлат оммавий ахборот воситаларининг сайловдаги иштироки каби масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар матбуот тарихи музейини томоша қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.