
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Архитектура ва қурилиш соҳаларида инновацион технологияларни қўллаш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда юртимиз архитектура-қурилиш йўналишидаги олий ўқув юртлари ҳамда АҚШ, Германия, Швеция, Россия, Хитой давлатлари олимлари иштирок этди.
Анжуманда соҳага инновацион технологиялар киритишнинг самарадорлиги, мамлакатимиз ва хорижий давлатларда юзага келаётган янги шаҳарсозлик тенденциялари, ўзаро тажриба алмашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама этилди.
Шундан сўнг шўъба йиғилишлари
ўтказилиб,
– Конференцияда илғор архитектура ютуқларидан тортиб, архитектура ва қурилиш таълимидаги ўзига хосликлар катта қизиқиш билан тингланди, – дейди Калифорния қурилиш ва сеймология институти вакили, доктор Михаил Гартнер. – Шунингдек, қадимий шаҳарлар тарихий муҳитини сақлаш ва қайта тиклашнинг меъморий имкониятлари, архитектурада анъанавийлик ва замонавийлик муносабатлари борасида самарқандлик олимлар эришган ютуқ ва тажрибалар билан танишдик.
Анжуманда бир қатор масалалар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
А.Мустафоқулов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.