Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚАРО JAZZ ФEСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚАРО JAZZ ФEСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд шаҳар ёшлар Иттифоқи биносида “Бешинчи халқаро JAZZ фестивали”га бағишланган тадбир ўтказилди.

 Тадбир Самарқанд давлат университети ва Ҳиндистоннинг 4 та олий таълим муассасалари иштирокида ташкил этилди. Халқаро жазз фестивали доирасида вилоятимиз хонандалари билан бир қаторда Ҳиндистоннинг машҳур қўшиқчиси Шефали Алварезнинг чиқишлари иштирокчилар олқишига сазовор бўлди.

Тадбирда сўз олганлар Самарқанд давлат университети ҳамда тўртта Ҳиндистон университетлари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланганлигини таъкидлаб, ушбу шартномаларда ёшларимиз учун Ҳиндистон олий ўқув юртларига ўқишга киришда имтиёзлар қайд этилганлиги билдириб ўтишди.


Охирги ўзгариш: 25/04/2019 08:54.   Кўрилганлиги: 467
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xalqaro-jazz-festivali-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.