
Самарқанд шаҳрида “Майдон томошалари санъати” республика фестивали бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро, Сирдарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида фаолият кўрсатаётган дорбозлар жамоалари, ҳаваскор цирк санъати гуруҳлари қатнашди.
Президентимиз раҳнамолигида номоддий маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш, уларни янада бойитиш, қадимий ва бебаҳо қадриятларимиз сифатида ўзига хос жиҳатлари, бутун жозибаси билан келажак авлодларга етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Ҳар икки йилда анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур фестиваль ҳам халқ томоша санъати анъаналарини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, миллий ўйинлар орасида ажралиб турадиган дорбозлик санъатини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Бу йилги фестиваль ҳудудлараро ташкил этилиб, дастлаб, Наманган шаҳрида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида фаолият олиб бораётган дорбозлар ва миллий цирк гуруҳлари қатнашди.
Самарқандда ўтказилган тадбирда эса мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари вакиллари дор ўйинлари, полвонлик, гимнастика, акробатика, масхарабозлик, қизиқчилик каби йўналишлар бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.
Фестиваль иштирокчилари икки кун давомида ўз дастурларини намойиш этиб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган дорбоз ва полвонлар билан ўзаро тажриба алмашди.
Фестиваль якунида жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Ғолиб Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.