Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ МАНФААТИНИ ИФОДА ЭТГАН НУТҚ

ХАЛҚ МАНФААТИНИ ИФОДА ЭТГАН НУТҚ

Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномаси давлат ва жамиятнинг барча соҳалари, сиёсий, ижтмоий жараёнларни қамраб олгани билан халқимиз ва дунё ҳамжамиятида катта қизишга сабаб бўлмоқда. 

Бу мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар аввало, халқ билан ҳамжиҳатликда олиб борилаётганлигининг ўзига хос ифодаси бўлди.

Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатлами орасида тарғиб қилиш, таклиф ва муносабатларини ўрганиш мақсадида жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этиляпти.

Жомбой туманидаги 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда туман фаоллари, олимлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатнома ҳажман ва мазмунан жуда кенг. Бироқ яхлит асосга эга. У ҳам бўлса халқ ва унинг манфаати, хоҳиш-истакларини рўёбга чиқаришга қаратилган сайъ-ҳаракатлар самарасидир.

Тадбирда таъкидланганидек, ўтган бир йил мобайнида «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган ғоя фаолиятимизнинг асосий мезонига айланди. Халқ ҳокимияти номига эмас, амалда жорий этилгани Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхона мисолида намоён бўлди. Ўз навбатида, мазкур тизим фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос демократик институти вазифасини ўтаётир.

– Президентимиз давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари хусусида тўхталар экан, халқни ўйлантириб келаётган ғоятда хақчил масалага эътиборимизни қаратди, – дейди 1-умумтаълим мактаби директори Х.Шаманов. – У ҳам бўлса, лицензия ва рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш соҳасидаги қатор мураккабликлардир. Айтайлик, узоқ бир туманда хусусий муассаса очишни мақсад қилган тадбиркор минглаб калометр масофа босиб, Тошкентга келиб кетиши, натижасини 3-4 ойлаб кутиши зарур. Аслида бундай ваколатлар марказий давлат органидан ҳудудий органларга берилиш кераклиги айтилди.

Умуман иқтисодиёт, хавфсизлик, ижтимоий соҳани ривожлатиришда ҳам қатор имкониятларни ишга солиш биринчи навтбада аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди. Мурожаатномада қайд этилган ҳар бир жиҳатни халқ билан янада кенгроқ таҳлил этиш, моҳиятига кириб бориш фаолиятимизни янгича асосда ташкил этишга, халққа янада яқин бўлишга имкон беради.

– Эркин, самимий мулоқот тарзида ўтган бугунги учрашув тассуротлар бой бўлди, – дейди Жомбой маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Гулчеҳра Ғуфурова. – Президентимиз Мурожаатномасини телевидение орқали жонли кузатиб бордик. Матбуот саҳифаларида батафсил танишиб, меҳнат жамоаси, оила даврасида ўзаро фикр алмашдик. Бугунги тадбирда эса олимлар, давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари Мурожаатномада келтирилган ҳар битта йўналишга алоҳида тўхталиб ўтишди. Айни масалаларни туманиздаги мавжуд ҳолат билан таққосладик. Нафақат иш фаолияти, балки турмуш, оила, фарзанд тарбиясида эътибор қаратишимиз шарт бўлган томонларига эътибор қаратилди. Айтайлик, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини яхшилашдек кундалик долзарб масала ҳам Президентимиз Мурожаатномасидан ўрин олган. Ўйлайманки, Мурожаатнома ҳаётимизга янгича мазмун, жозиба олиб кирадиган ҳужжат сифатида фаолиятимиз мезонига айланади.

 

Шерзод Исоқулов.


Охирги ўзгариш: 06/01/2018 22:19.   Кўрилганлиги: 251
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xalq-manfaatini-ifoda-etgan-nutq

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг