Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИ

2015 йил 13 январь куни вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакили Шуҳрат Сирожиддиновнингтаклифи билан 49-Сочакиболо сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Баҳодир Шарофов қўшма йиғилишнинг раиси этиб тасдиқланди.

Қўшма мажлиснинг кун тартибига битта - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига Самарқанд вилоятидан вакиллар сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан қўшма мажлис ишини олиб бориш учун ишчи раёсати, мажлис котибияти, Олий Мажлиси Сенати аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича Оқсоқоллар кенгаши аъзоларини сайладилар.

Оқсоқоллар кенгаши Сенат аъзоларини сайлаш бўйича номзодларни кўриб чиқиш учун махсус ажратилган маслаҳат хонасида тўпландилар. Сўнгра Оқсоқоллар кенгаши раиси яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун Сенат аъзолигига номзодлар бўйича таклифни ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонунига кўра, Сенат аъзолари сайлови яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 11-бандига мувофиқ, яширин овоз бериш жараёнини ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун мажлис иштирокчилари орасидан комиссия раиси ва котибидан иборат саноқ комиссияси сайланди. Саноқ комиссиясининг раиси қўшма мажлис иштирокчиларига яширин овоз бериш тартибини тушунтирди.

Шундан сўнг яширин овоз бериш орқали вилоятдан Сенат аъзолигига 6 нафар вакиллар сайланди.

Шунинг билан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси ўз ишини якунлади.


Киритилган вақти: 13/01/2015 19:56.   Кўрилганлиги: 2076
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xalq-deputatlari-viloyat-tuman-va-shahar-kengashlarining-qoshma-majlisi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.