Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессияси

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессияси

Жорий йилнинг 8 январь куни вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг биринчи ташкилий сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда дастлаб вилоят сайлов комиссияси раиси А.Умаровнинг ўтказилган сайлов якунлари бўйича ахбороти тингланиб, сайланган 60 нафар депутатларнинг ваколати эътироф этилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида сессия қарори билан вилоят Кенгашининг Регламенти тасдиқланиб, Кенгашнинг доимий комиссиялари тузилди ва доимий комиссиялар таркиби тасдиқланди.

Шунингдек, сиёсий партиялардан кўрсатилган ва сайланган депутатлардан вилоят Кенгашига тақдим этилган аризаларига асосан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳлари рўйхатга олинди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласини кўриб чиқишдан олдин сессияда танаффус эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасида “Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади” деб белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов танаффус пайтида депутатлар партия гуруҳлари билан учрашди ва ушбу масала бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди.

Маслаҳатлашувлардан сўнг Улуғбек Розуқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Зойир Тоирович Мирзаев номзоди тақдим этилганлигини маълум қилди.

Ушбу масала бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси депутатлар гуруҳи аъзоси, депутат Бахтиёр Хўжаёров, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлар гуруҳи аъзоси, депутат Умидахон Жўраева, Ўзбекистон халқ демократик партияси депутатлар гуруҳи вакили, депутат Ҳамротош Шодиева, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлар гуруҳи вакили, депутат Юлдуз Джуманазарова Зойир Мирзаев номзодини қўллаб-қувватлаб фикр билдирдилар.

Муҳокамалардан сўнг Зойир Тоирович Мирзаев янги муддатга Самарқанд вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Шу билан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессияси ўз ишини якунлади.


Киритилган вақти: 08/01/2015 20:29.   Кўрилганлиги: 2052
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xalq-deputatlari-viloyat-kengashining-birinchi-sessiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.