Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 14 августда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳақида

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халиловнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 14 августда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Вилоят адлия бошқармаси (А.Халилов)га халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиялари билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолияти йўлга қўйилганлиги тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишларини ташкил этиш топширилсин.

Тарғибот ишларини олиб боришда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонуни билан мустаҳкам белгилаб қўйилганлиги, вакил мансабдор шахс бўлиб, ўз ваколатларини мустақил, мансабдор шахсларга тобе бўлмаган ҳолда амалга ошириши, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини, давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан риоя этилишини таъминлаши белгилаб қўйилганлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (О.Ахтамов)га Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси (З.Қобилов) билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги қонунини амалга татбиқ этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

4. Вилоят телерадиокомпанияси (Ф.Тўраев)га Самарқанд СТВ (С.Раджабов), «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталарининг бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), «Овози Самарқанд» (Б.Жумаев) газеталари билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги қонунининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича алоҳида рукн ва кўрсатувлар ташкил этиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (О.Ахтамов) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Худойбердиев)га юклатилсин.

Вилоят Кенгаши раиси                              Т.ЖЎРАЕВ.

2017 йил 22 сентябрь


Киритилган вақти: 14/10/2017 17:30.   Кўрилганлиги: 228

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг