Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

2019 йил 5 апрель куни соат 10.30 дан бошлаб Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси ўтказилади.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 1 апрелда №120-Қ –сонли қарори қабул қилинди.

Сессия кун тартибида депутатлар томонидан қуйидаги масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда:

 2019 йил I чорагида вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йил  II чораги бюджет параметрлари тўғрисидаги масала;

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашида коррупцияга қарши курашиш комиссиясини тузиш тўғрисидаги масала;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Самарқанд вилояти бўйича минтақавий вакиллиги инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича 2018 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

Самарқанд вилоятидаги 4 та сектор раҳбарларининг 2019 йилнинг 
I чораги давомида ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 
11 январдаги Самарқанд вилоятига ташрифи баёнида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисидаги масала муҳокамаси.

Шунингдек, сессия кун тартибида ташкилий ва бошқа масалалар муҳокама этилиши белгиланган.


Киритилган вақти: 03/04/2019 08:47.   Кўрилганлиги: 588
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-oltmish-uchinchi-sessiyasi-otkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.