Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли фармонидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳақидаги, халқ депутатлари вилоят Кенгаши таркибида Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия тузиш тўғрисидаги, вилоят Кенгаши регламенти ва низомига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, депутатлар томонидан вилоятда фаолият кўрсатаётган маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судларнинг 2019 йил 1-чораги давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ахборотлари тингланди.

Сессияда сўз олганлар томонидан ушбу масалаларнинг ижобий ечимига доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Сессияда вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар ҳам депутатлар томонидан эшитилди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Киритилган вақти: 01/07/2019 21:21.   Кўрилганлиги: 772
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-oltmish-tortinchi-sessiyasi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.