
Бугун вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг саккизинчи сессияси ўтказилди.
Сессия ишида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлари, вилоятдан сайланган сенаторлар билан бир қаторда онлайн режимда Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, юқори палата қўмиталари раисларининг ўринбосарлари, Сенат девонининг тегишли бўлинмалари ходимлари ҳамда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, барча бўғиндаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятнинг соҳа раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш якунлари тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.
Муҳокамада вилоятни комплекс ривожлантириш ва бу жараёнда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар салоҳиятидан фойдаланиш борасида амалга оширилган муайян ижобий ишлар билан бир қаторда вилоятни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатаётган айрим муаммо ва камчиликлар борлиги, мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги қайд этиб ўтилди.
Депутатлар шунингдек, Жомбой, Тойлоқ, Ургут ва Самарқанд туманларида янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияcини тузиш каби масалаларни ҳам кўриб чиқишди.
Сессияда депутатлар ўз сайлов округларида, шунингдек, жойларга чиқиб аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашишлари, аниқ таклифлар ишлаб чиқишлари, пандемия даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик назорат олиб боришлари зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу ишларни амалга ошириш давомида ўз даромад манбаини йўқотган аҳоли вакилларини иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишлари маълум қилинди.
Сессия ишида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.