
Бугун, 27 февраль куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия иши туман ва шаҳар студиялари билан уланган ҳолда видеоселектор тарзида ўтказилди.
Сессияда депутатлар билан бирга кун тартибидаги масалаларга дахлдор мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашишди.
Сессия кун тартибида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд шаҳридаги ижроси, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва баҳорги экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш бўйича амалга оширилаётан чора-тадбирлар, Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда Самарқанд вилоятида ғалла ҳосилдорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирларнинг бориши тўғрисидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилди. Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъулларнинг ахборот ва ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, депутатлар вилоят адлия бошқармасининг “Самарқанд вилоятида 2018 йил давомидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисида”ги ахборотини ҳам муҳокама қилишди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.