
Халқ депутатлари Булунғур туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими З.Мирзаев маъруза қилди.
Вилоят ҳокими Булунғур азалдан вилоятнинг салоҳиятли туманларидан бири бўлиб келганини таъкидлаб, географик жиҳатдан қулай жойлашуви, табиати, иқлими, энг муҳими, коммуникацияси – автомобиль ва темир йўл тармоғидан фойдаланиш имконияти юқорилиги жиҳатдан бошқа ҳудудлардан фарқ қилишини қайд этди.
2013-2015 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида жами 89,3 млрд cўмлик 225 та лойиҳа амалга оширилиб, 2282 та иш ўрни яратилди.
Биргина, саноат йўналишида 57,6 млрд cўмлик 46 та лойиҳа бажарилиши ҳисобига 1420 та иш ўрни ташкил этилди. Хизматлар кўрсатиш бўйича эса 149 та лойиҳа амалга оширилди.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2015 йил якуни билан 127,2 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 163 фоиз бўлган. Халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2013 йилда 41,9 млрд. сўм бўлган бўлса, 2015 йил якуни билан 106 млрд. сўмга етди.
Туманда мана шундай яратувчилик ишлари амалга оширилаётган бир пайтда, халқ хўжалигининг айрим соҳаларида имкониятлар бой берилмоқда, белгиланган аксарият дастур ва режалар бажарилмасдан қолмоқда.
Хусусан, бугунги кунда саноат соҳасида рўйхатдан ўтган 79 та корхонадан 11 таси турли сабаблар билан фаолият кўрсатмаяпти.
Ҳудудда инфратузилма ривожланган бўлишига қарамасдан, маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича аҳоли эҳтиёжининг қондирилиши эътибордан четда қолмоқда.
Масалан, тайёр газламалар, шойи матолари, тайёр тикув маҳсулотлари, трикотаж маҳсулотлари, пайпоқ, бош кийим, хўжалик товарларига жиддий эҳтиёж бўлишига қарамасдан ҳудудда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этилмаган.
Худди шундай, сўнгги уч йилда машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар, фармацевтика ва электротехника саноатига тегишли лойиҳалар амалга оширилмаган.
Туман 2015 йилда давлатга дон сотиш режасини бажармади. Қишлоқ хўжалик корхоналарида қорамоллар сони 67 фоизга, паррандалар сони 19 фоизга, гўшт ишлаб чиқариш 74,5 фоизга камайган бўлса, тухум ишлаб чиқарилмаган.
Вилоят ҳокими яқинда Вазирлар Маҳкамаси ишчи гуруҳи келиб, Булунғур туманини 2016-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури лойиҳасини ишлаб чиққанига алоҳида тўхталди. Дарвоқе, мазкур дастурда жами 579 та лойиҳа ва тадбирлар бўйича 548,1 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилади ва натижада 3884 та янги иш ўринлари яратилади.
Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
йўналишида 57,8 млн. долларлик 70 та, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш
юзасидан
40,3 млрд. сўмлик 113 та, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш бўйича 119,6 млрд. сўмлик 152 та, қишлоқ хўжалиги соҳасини
ривожлантириш юзасидан 172,2 млрд. сўмлик 196 та ва ижтимоий соҳа бўйича 42,6
млрд. сўмлик 48 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилади.
Бу ишларни бажариш учун туман раҳбарлари ва аҳолидан ташаббускорлик, ишга масъулият билан ёндошиш, фидойилик талаб этилади.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳусан Абжалов ўз аризасига биноан туман ҳокими вазифасидан озод этилди. Шу пайтгача вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасида ишлаб келган Хайриддин Хўжаёров вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Булунғур тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.