
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” нинг асосий мақсад ва вазифаларидан бири давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишдан иборатдир.
Мухтасар қилиб айтганда, одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Худди шундай масалаларни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари М.Ғафурова Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонасида 2017 йилнинг 13 июль куни жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этишюзасидан сайёр қабул ўтказди.
Уюштирилган сайёр қабулда вилоят ташкилотлари мутасаддилари, шаҳар ҳокими Б.Саъдуллаев ҳамда 24 нафардан ортиқ муаммоси мавжуд фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабул жараёнида Каттақўрғон шаҳар “Ғарб масжид” маҳалласида яшовчи Ишқулова Ҳафиза, Каттақўрғон шаҳар, Ҳожиқурбон маҳалласида яшовчи Сафиулин Дамир, Сармозор маҳалласида яшовчи Номозов Неъматиллоларга мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек Каттақўрғон шаҳар Озодлик кўчаси 7-уйда яшовчи Мардонова Тўхтатош 1983 йилда туғилган қизи Мардонова Садоқат 1-гуруҳ ногиронлиги сабабли ногиронлик аравачаси олиш юзасидан мурожаати бўйича “Соғлом авлод учун” ХХФ вилоят бўлими томонидан ногиронлик аравачаси берилиши белгиланди.
Шу каби 18 нафар аҳолининг ҳам мурожаатлари юзасидан тегишли тартибда чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.