Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ билан дардлашилмоқда

Халқ билан дардлашилмоқда

Мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар вакилларининг жойларда сайёр қабуллар уюштиришига пухта замин ҳозирлади.

Бундай учрашувлар аҳолини қийнаётган муаммоларнинг жойида ҳал этилиши, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишда муҳим ўрин тутмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергановнинг Каттақўрғон шаҳрида ўтказган сайёр қабули давлат органлари ҳамда фуқаролар билан ўзаро муносабатларнинг янги механизми ва самарали усулларини жорий этишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Бир қатор вазирликлар, давлат қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мутасаддилари, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар, фахрийлар, ёшлар иштирок этган тадбирда жорий йилда кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришда аввало, раҳбарларнинг, ҳар бир фуқаронинг бурчи ва масъулияти ҳақида сўз юритилди.

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳри аҳолиси томонидан йўлланган 150 га яқин мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди. Бунда кўп ҳолларда айрим мутасадди раҳбарларнинг ўз вазифасига лоқайдлик ва масъулиятсизлик билан ёндашаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мурожаатларнинг 80 фоизидан ортиғи жойида ечимини топди. Қолганларини қўшимча ўрганиш ва ҳал этиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Масалан, Пахтачи туманининг Зиёвуддин қўрғони фуқаролари томонидан ер ости сувларининг кўтарилиши оқибатида бино ва иншоотларга, табиатга зарар келтираётгани тегишли идоралар томонидан ўрганиладиган, нарпайлик Ф.Ҳакимова, И.Зиётовнинг нафақа пулларини вақтида ололмаётгани, О.Маҳмудованинг фарзандини мактабгача таълим муассасасига сабабсиз қабул қилинмаётгани жойида ҳал этиладиган бўлди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иштирок этди.

Мамадали ЭРГАШЕВ.



Киритилган вақти: 10/05/2017 08:23.   Кўрилганлиги: 413
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xalq-bilan-dardlashilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг