Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ БИЛАН БИРГА

ХАЛҚ БИЛАН БИРГА

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов шаҳардаги объектлар ва бу ердаги ҳақиқий ҳолат билан яқиндан танишишни давом эттирмоқда.

61-эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда таълим-тарбия олаётганлар учун бошқа муассасаларга қараганда қулай шароит бўлиши, болалар бу ерда ўзини эркин ҳис қилиши лозим. Ўқувчилар учун яратилган шарт-шароит билан танишар экан, Э.Турдимов таълим муассасасида янги ўқув йилига тайёргарлик қониқарли эмаслиги, мактаб стадионига чим ётқизилмагани, жиҳозлар етишмаслиги, ободончилик ишлари талабга жавоб бермаслигини айтиб ўтди.

“Мурувват уйи”да ҳам эътиборсизлик кўзга яққол кўриниб турибди. Масалан, бино таъмирланганига кўп вақт бўлган, дераза-ромлар аллақачон вазифасини ўтаб бўлган. Ҳовлида ободонлаштиришга эътибор қаратилмаган.

Ҳар иккала муассасадаги нохуш ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берилди.

***

SAG – “Самарқанд Антеп гилам” корхонасига 2000 йилда асос солинган. Бугунги кунда етакчилар қаторида гилам ва гилам тўшамалари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда. Ишлаб чиқариш қувватига асосан МДҲ давлатлари ичида энг йириги ҳисобланади.

Фаолиятини кичик тўқув заводи сифатида бошлаган компания бугунги кунга келиб ип ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи йўлга қўйган.

Шунингдек, вилоят ҳокими “Samarkand Euroasia textile” масъулияти чекланган жамиятининг ҳаёти ва фаолияти билан ҳам танишди. Дарвоқе, МЧЖда бугунги кунда ип, юқори сифатли текстил маҳсулотлари, эркаклар, аёллар ва болалар учун кийим-кечак ишлаб чиқарилмоқда. Оддий пахта толасини қайта ишлашдан тортиб, тайёр маҳсулот ҳолатига келишгача бўлган жараён намойиш этилди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:02.   Кўрилганлиги: 1105
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xalq-bilan-birga

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.