Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳаж зиёратига кузатув

Ҳаж зиёратига кузатув

Ҳаж зиёратига йўл олган самарқандлик юртдошларимизнинг бир гуруҳи муборак сафарга кузатилди.

Ҳаж зиёратига йўл олган самарқандлик юртдошларимизнинг бир гуруҳи муборак сафарга кузатилди.

Вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирокида ўтказилган маросимда Президентимиз ташаббуси билан миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, диний бағрикенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Бугун муқаддас сафарга отланар эканмиз, шу ернинг ўзидаёқ хавфсизлигимизни таъминлаш, саломатлигимизни муҳофаза қилиш юзасидан қилинаётган саъй-ҳаракатларни кўриб қувондик, – дейди қўшработлик Б.Мамарасулов. – Бунинг учун давлатимиз раҳбари, шундай буюк сафарларни ташкил этишда бош бўлаётган мутасаддилардан беҳад миннатдормиз. Насиб этса, ибодатларимизда мамлакатимиз тинчлиги, ободлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда фарзандларимизнинг камолини сўраб дуо қиламиз.

Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 31/08/2016 15:51.   Кўрилганлиги: 1709
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xaj

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.