
– 11 йилдан буён текстил соҳасида ишлайман. Нарпай туманида бир кунда 10 тонна қувватга эга ип-йигирув фабрикаси қуриш учун жой ажратиб беришингизни сўрайман. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун банк кредити ҳисобидан Швейцариянинг ип-йигирув ускуналари ишлаб чиқарувчи "РЕЙТР" фирмасидан дастгоҳларни олиб келишни мўлжаллаб турибмиз.
Абдували Маҳмадуллаевнинг ушбу мурожаати юзасидан тумандаги бўш турган бино ва иншоотлар жойида ўрганиб чиқилди. Ташаббускорнинг розилиги билан туман ҳудудидаги "Сув иншоот қурилиш" корхонасининг бўш турган бинолари белгиланган тартибда ажратилиб, бугунги кунда тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.
– Мен Самарқанд туманидаги Чаман маҳалласида истиқомат қилувчи Толиб Ҳотамов бўламан. 2016 йилнинг июнь ойи ўрталарида вилоят ҳокимлиги танлов комиссияси томонидан ўтказилган танлов савдоларида иштирок этиб, Самарқанд туманидаги 22-сонли ер участкасига даъвогар бўлиб иштирок этдим ва ғолиб чиқдим. Шундан сўнг туман ҳокимининг қарори билан менга тумандаги "Наврўз агротехсервис" агрофирмасига қарашли Талибарзу маҳалласи ҳудудидан тикувчилик цехи қуриш учун 800 метр квадрат қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ер майдони ажратиб берилиши белгиланди.
Туман ҳокимлигининг мутасаддилари билан танловга қўйилган ер майдонини ўлчаб олиш учун жойига чиққанимизда, "Ансор Худоёр боғлари" фермер хўжалиги раиси Р.Асадов ўша ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганига гувоҳ бўлдик. Ерни олиш учун қилаётган барча ҳаракатларим беҳуда кетяпти...
Ушбу масала туман ҳокимлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб, қисқа вақтда ҳал этилди. Т.Ҳотамовга Талибарзу маҳалласи ҳудудидан танловга қўйилган 800 метр квадрат ер майдони ўлчаб берилди.
Каттақўрғон тумани Ойжон маҳалласида яшовчи Ҳусниддин Йўлдошев ҳам Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига балиқчилик фаолияти билан шуғулланиш учун баъзи ташкилотлар ўртасида сарсон бўлаётганини маълум қилган. Унинг мурожаатида кўрсатилган важ бўйича вилоят ҳокимлиги, шунингдек, тегишли бошқарма ва ташкилотлар ўртасида ўз ечимини топди.
– Ўзим ҳам, аёлим ҳам болаликдан ногиронмиз, – деб ёзади Ургут тумани Юқори Бешкапа маҳалласидан В.Самадов. – Фарзандларимиз бор. Уйимизнинг томидан томчи ўтаяпти. Бизга моддий ёрдам кўрсатсангиз.
Мурожаат юзасидан Ургут туман ҳокимлиги мутасаддилари ўрганиш олиб борди. В.Самадов уйининг том қисмини ёпиш учун ҳомийлар ҳисобидан қурилиш материаллари олиниб, таъмирлаш ишлари бошланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.