
Маълумотларга кўра, шу кунгача виртуал қабулхона орқали вилоят ҳудудидан 1100 дан кўроқ мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг ижроси таъминланмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро М.Рашидова қизини даволатишда моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш давомида мурожаат муаллифининг қизи касалликка чалинганлиги, 2013 йилдан 2016 йилнинг 19 октябрь кунига қадар стационар шароитда даволаниб келганлиги аниқланди.
26 октябрь куни фуқаро қайта тиббий кўрикдан ўтказилиб, кейинги даволаш йўналиши аниқ белгилаб олинди ва бемор тиббий муолажалар ўтказиш мақсадида шифокор назоратига олинди.
Шунингдек, фуқаронинг моддий аҳволи инобатга олиниб, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан ва мурожаат муаллифи қизини Тошкент шаҳрига даволатишга олиб бориши учун моддий ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, Нуробод туманида яшовчи фуқаро Ш.Қўлдошев кўзини операция қилдириш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ўрганиш давомида фуқаронинг иккала кўзида тўр парда кўчиши хасталиги билан 1-гуруҳ ногирони эканлиги аниқланди. Фуқаронинг ҳоҳишига кўра 26 октябрь куни Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан фуқаро Самарқанд шаҳридаги вилоят Кўз касалликлари шифохонасига олиб келинди ва тиббий муассаса шифокорлар кўригидан ўтказилиб, тегишли ташхис қўйилди.
Бемор Тошкент шаҳрида жойлашган хусусий шифохонага бориб даволаниш истагини билдиргач, Ш.Қўлдошев тиббий муассаса шифокори назорати остида Тошкент шаҳрига бориши белгиланди. Нуробод туман ҳокимлигига беморнинг Тошкент шаҳрига бориб келиши учун амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасига Самарқанд туманида яшовчи фуқаро М.Исоқова моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ўрганиш давомида фуқаро айни пайтда сурункали касаллик туфайли оғир аҳволда бўлганлиги сабабли туман тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлимига жойлаштирилди ва шифокорлар назоратига олинди.
Жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари туман ҳокимлигидан бириктирилган ҳомийлар томонидан туман Марказий шифохонасида даволанаётган М.Исоқова дори-дармонлар билан таъминланди, ва ҳомий томонидан фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.