ВИЛОЯТИМИЗДА ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ БОШЛАНДИ

Бугун соат 06:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи вилоятдаги 957та сайлов участкалари очилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Сайловчилар рўйхатига вилоятимизнинг 2 миллион 294 минг 602нафар фуқароси киритилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида тўрт номзод – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Акмал Саидов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ислом Каримов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаров иштирок этмоқда.

Сайлов кампаниясида кузатувчилар институти ва оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, сайловнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Президенти сайловини Самарқанд вилоятида 36 та давлат ва 3 та халқаро ташкилот – Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти вакиллари кузатаётир.


Киритилган вақти: 29/03/2015 08:57.   Кўрилганлиги: 687

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг