Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоятимизда 51.6 фоиз болалар мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинади

Вилоятимизда 51.6 фоиз болалар мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинади

Вилоят матбуот уйида бўлиб ўтган тадбирда сўнгги бир ярим йил давомида мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар, хусусий боғчалар фаолияти, шароитлар ва имтиёзлар борасида сўз юритилди.

 Президентимизнинг ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2019-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди, - дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Шуҳрат Раҳмонов. 



– Унга кўра, жорий йил якунигача давлат МТМларининг бўш турган хоналарини таъмирлаш, давлат хусусий шериклик, нодавлат ва оилавий боғчалар ҳамда қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш орқали 51.6 фоиз болалар мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинади. Боғчаларни очиш билан бирга асосий эътибор таълим бериш жараёнига ҳам қаратилмоқди. Аста-секин вилоятимизнинг барча туманларида аутсорсинг тизимини жорий қилиш орқали боғча тарбиячиларининг асосий эътиборини сифатли таълим-тарбия беришга қаратмоқчимиз.

Шунингдек, боғчаларга навбатга туриш регламенти, тизимдаги коррупцион ҳолатларни бартараф этиш, кузатув камераларини ўрнатиш, қўшимча пуллик хизматларни жорий этиш, оилавий боғчаларни ташкил этишда яратилаётган имкониятлар ҳақида журналистларни қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддилари жавоб беришди.

- Қишлоқ жойларда одамларни ишонтириш жуда қийин, аммо бугун оилавий боғчаларни очиш учун ташаббускор-тадбиркорларнинг кўпаяётгани тизимга нисбатан ишончнинг қайтганидан далолат, - дейди Жомбой туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Жаҳонгир Тўхтаев. – Туманимизда 41 оилавий мактабгача таълим муасасасаси фаолият юритади. Уларга иккита штат бирлиги ажратилган бўлиб, тарбиячи 1 200 000, ёрдамчиси 800 000 сўм ойлик маош билан таъминланган. Боғчага 6 млн. сўмлик ўйинчоқлар ҳам ажратилган.


Киритилган вақти: 11/04/2019 16:10.   Кўрилганлиги: 673
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyatimizda-516-foiz-bolalar-maktabgacha-talim-muassasalariga-qamrab-olinadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.