Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

12 март куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев олиб борди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари раҳбарлари, шаҳар, туман прокурорлари, ички ишлар бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги масала – ташкилий масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Ғ.Ибрагимов сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2016 йил 24 февралдаги қарори билан маҳаллий ҳокимликлар структураси ўзгартирилгани ва унга кўра, ҳокимларнинг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилганини ва мазкур лавозимнинг аҳамиятини тушунтириб берди.

Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасига шу пайтгача Ургут тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ҳиммат Оқбўтаев номзоди тавсия этилди.

Депутатлардан Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректори Т.Останоқулов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Пайариқ тумани ҳокими А.Жўраевлар номзод бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Шунингдек, депутатлар томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиялари ўртасида Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича қабул қилинган вилоят ҳокимининг учта қарори кўриб чиқилди.

Жумладан, вилоят ҳокимининг 2016 йил 1 мартда қабул қилган Очилов Олимжон Исмоиловични вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш ҳақидаги (64-Қ–сонли), Нуркулов Абдумажит Алибековични вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш ҳақидаги (65-Қ-сонли), Худжаёров Хайриддин Гадайевични вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш ҳақидаги (66-Қ-сонли) қарорлари тасдиқланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўз ишини якунлади.


Киритилган вақти: 12/03/2016 18:14.   Кўрилганлиги: 1645
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyati-kengashining-sessiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг