
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими бошқарув ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот
воситалари ходимлари куни муносабати билан “Йилнинг энг фаол журналисти-
Унга кўра қуйидагилар танлов ғолиблари деб топилди:
Матбуот йўналишида
Абдуғофур Шерхолов – вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти мухбири.
Мамлакатимиз, хусусан, вилоятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аҳоли онгу тафаккури, турмуш тарзидаги ўзгаришлар акс этган таҳлилий мақолалари учун;
Дилрабо Камолова – Тайлоқ тумани “Қўшчинор” газетаси мухбири.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ва ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти, оиладаги турли муносабатларга оид таҳлилий-танқидий мақолалари учун;
Асқар Баратов – Самарқанд шаҳар “Самарқанд” газетаси мухбири.
Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ҳудуддаги ўзгаришлар спорт ва соғломлаштириш, маҳаллалар ҳаёти акс этган таҳлилий мақолалари учун.
Телевидение йўналишида
Дилмурод Исматов – вилоят телерадиокомпанияси бошқарув аппарати директори ўринбосари.
Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ҳамда бошқа долзарб мавзулардаги кўрсатувлари учун;
Шаҳбоз Назаров – “Самарқанд телевидениеси” масъулияти чекланган жамияти (СТВ телеканали) мухбири.
Маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳамда бошқа долзарб мавзулардаги кўрсатувлари учун.
Радио йўналишида:
Зилола Пирназарова – вилоят телерадиокомпанияси радиоэшиттириш гуруҳи мухбири.
Давлат ва ҳудудий дастурлар ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда маънавий-маърифий соҳалар, жойлардаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳақидаги радиоэшиттиришлари учун.
Фотожурналистика йўналишида:
Турғунбой Ҳасанов – Пайариқ тумани “Пайариқ ҳаёти” газетаси мухбири.
Пайариқ туманида олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари, ҳудудий дастурлар ижроси акс этган фото материаллари учун.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.