Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТДА РАДАРЛАР ВОСИТАСИДА ЖАРИМА ЁЗИШ БОШЛАНДИ

ВИЛОЯТДА РАДАРЛАР ВОСИТАСИДА ЖАРИМА ЁЗИШ БОШЛАНДИ

Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадарлар тўлиқ ишга туширилди.

Бу ҳақда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи радарлар белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланган автоуловлар тезлигини қайд этади. Шу вақтнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисида маъмурий ҳуқуқубузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз транспорт воситаларининг эгаларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилади ва фото-тасвир илова қилинган ҳолда яшаш манзилларига юборилади.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:24.   Кўрилганлиги: 1270
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyatda-radarlar-vositasida-jarima-yozish-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.