
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли кенг қатлами, хусусан, ёшлар билан очиқ руҳдаги мулоқотлар ташкил этилаётгани навқирон авлоднинг маданиятини юксалтириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун, 29 июнь куни Ёшлар марказида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ана шундай самарали тадбирлардан бири бўлди. Учрашув ёшлар муаммолари ҳамда таклифларини тинглаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш масалаларига қаратилди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда тегишли корхона раҳбарлари, эл эътиборига тушган тадбиркорлар ва 500 нафардан ортиқ вилоятимиз ёшлари иштирок этишди. Учрашувга қадар 110 нафар ёшларнинг мурожаатлари рўйхатга олинди. Учрашув давомида ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланди ва тегишли соҳа мутасаддиларига кўрсатмалар берилди.
Энг асосийси, тадбир иштирокчилари очиқ мулоқот тарзида ўтган ушбу тадбирдан ғоятда мамнун бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.