Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят Кенгашининг сессияси

Вилоят Кенгашининг сессияси

21 сентябрь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарди.

25-Саройқўрғон сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати З.Бердиева сессия котиби этиб сайланди.

Депутатлар сессия кун тартиби ва иш тартибини тасдиқлагач, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига 2016 йил 11 сентябрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, сайланган депутатларнинг ваколатларини тасдиқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси раиси А.Умаров ахборот берди.

Сайлов натижаларига кўра, 11-Сарой сайлов округидан Салимова Озода Юсуфжоновна, 12-Булунғур сайлов округидан Абдуллаев Камол Талатович, 18-Митан сайлов округидан Умаров Рустам Ниятқобилович, 43-Султонобод сайлов округидан Бобоёров Маҳмуд Ҳамидович вилоят Кенгаши депутатлигига сайланди. 

 

Мазкур округлар бўйича депутатлар сайланиши муносабати билан халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари ҳамда доимий комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Шундан сўнг депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси таркибига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, 2016 йил 4 декабрь, якшанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгиланди ва жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 15 сентябрдаги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузилди. Жумладан, Самарқанд вилояти чегараси доирасида 2 миллион 373 минг 738 нафар сайловчидан иборат 7-Самарқанд сайлов округи тузилди ва округ сайлов комиссияси Самарқанд шаҳар Рудакий кўчаси, 237-уй (Самарқанд давлат университети қошидаги 2-академик лицей биноси)да жойлашиши белгиланди. 

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 181-моддасига мувофиқ, депутатлар жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни кўрсатдилар ҳамда улар тасдиқлаш учун Марказий сайлов комиссиясига тавсия этилди.

 

Шундан сўнг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш ҳақидаги масала кўриб чиқилиб, комиссия аъзоларининг айримлари бошқа ишга ўтганлиги сабаб, баъзилар ўз аризасига кўра таркибдан чиқарилди. Шунингдек, комиссия таркибига бошқа аъзолар киритилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Курахмедов Азамат Эркинович вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари этиб тасдиқланди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.


Киритилган вақти: 21/09/2016 15:50.   Кўрилганлиги: 520
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-sessiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг