
Сессияни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев бошқарди.
40-Чархин сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Р.Тожиева сессия котиби этиб сайланди.
Депутатлар сессия кун тартиби ва иш тартибини тасдиқлагач, вилоятда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги масалани муҳокама этдилар.
Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишга бағишланган йиғилишларда бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган эди. Ушбу йўналишда тегишли қарорлар қабул қилинди. Дори-дармон нарихлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан, аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган қишлоқ врачлик пунктларининг фаолияти тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, 50 фоизи қисқартириладиган бўлди. Аҳолига қулай бўлган қишлоқ врачлик пунктлари сақлаб қолиниб, уларда нафақат амбулатор хизмат, балки стационар хизмат йўлга қўйилиши, гинеколог, стоматолог, педиатр, клиник лаборатория, ультратовуш текшириш, ЭКГ текшируви амалга оширилиши, 103 шохобча туну кун хизмат кўрсатиши белгиланди.
Соғлиқни соҳасида таъсирчан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, тизимдаги ислоҳотларни ўрганиш ва унинг натижаларини вилоят Кенгаши ишида муҳокама қилиб бориш мақсадида ўттиз тўртинчи сессиясида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузурида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали тадбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси тасдиқланган эди. Мазкур комиссия томонидан вилоятимиздаги даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар фаолияти ўрганиб борилмоқда.
Сессияда комиссия раиси З.Шодиева ўрганиш натижалари бўйича маъруза қилди ва соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ечимини кутаётган масалаларга эътибор қаратди.
Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Жўраев вилоятда бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берди.
Таъкидландики, бугунги кунда аҳолига кўрсатилаётган бирламчи амбулатор ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкиллаштиришда муассасаларнинг туман марказидан узоқ-яқинлиги, ҳудудий жойлашуви, аҳоли учун қулайлиги, бинонинг моддий-техника базаси, инфратузилмаси ҳисобга олинган ҳолда қишлоқ врачлик пунктлари негизида 43 та оилавий поликлиника ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.