Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарди.

Сессияга 8-Суғдиёна сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати У.Жўраева котиб этиб сайланди.

Депутатлар дастлаб 2015 йилда вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2016 йилги бюджет параметрлари тўғрисидаги масалани муҳокама этдилар.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи А.Каримов маъруза қилди.

Бюджетга пул тушириш режасини бажармаётган ташкилотлар билан олиб борилаётганишлар, даромадларни ошириш, бюджетга маблағ туширишда тартиб ўрнатишга бағишланган муҳокамадан cўнг 2016 йил вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар, харажатлар қисми параметрлари маъқулланди. Мазкур параметрлар бажарилишини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларнинг даромадлар базасини кенгайтириш ва иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Шундан сўнг 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш дастурининг ижроси ҳамда бу борада 2016 йил режалари юзасидан вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи А.Усмоновнинг ҳисоботи тингланди.

Депутатлар “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг 2015 йил иккинчи ярмидаги ижроси ҳақидаги масалани ҳам кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилдилар.

Вилоятда транспорт хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала муҳокамаси ҳам қизғин кечди. Масала дастлаб вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясида кўриб чиқилган. Комиссия аъзоси Ф.Бурхонов мазкур масала бўйича маъруза қилди.

Кун тартибидаги бешинчи масала – аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш ва санитария қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекция бошлиғи Т.Ҳошимовнинг маърузаси тингланди.

Сессия ишида, шунингдек, вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Тошев доимий комиссиялар ҳамда депутатларнинг 2015 йилдаги фаолияти юзасидан ахборот берди.

Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди. Депутатлар Аслиддин Эргашевич Усмоновни вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқлаш, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Абдиҳамид Улашбоевич Тамиқаевни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этиш ҳақидаги таклифларни маъқулладилар.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясини тайёрлаш Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияга топширилди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Б.Юсупов иштирок этди.


Киритилган вақти: 28/12/2015 18:47.   Кўрилганлиги: 520
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-kengashining-sessiyasi-dekabr-2015

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг