Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

2017 йил 31 декабрь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ еттинчи сеесияси бўлиб ўтди. 

Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Т.Жўраев бошқарди.

Сессия ишида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоятдаги бошқармалар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, сиёсий партияларнинг вилоят кенгашлари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, молия, солиқ, ғазначилик, пенсия бўлимлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Сессияда кун тартибидаги 2017 йилда вилоят маҳаллий бюджетининг ижроси ҳамда 2018 йилги бюджет параметрлари тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Ушбу масала дастлабки тарзда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия йиғилишида кенг муҳокама этилиб, навбатдаги сессияга тавсия этилган.

Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи Ботир Мирзаев сўзга чиқди.

Муҳокама юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Зафар Каримов, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Азиз Жўраев, халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдошев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Нигора Садинова, Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳрамов, Пайариқ тумани ҳокими Абдумўмин Жўраевлар ўз фикр-мулоҳазалари билан қатнашдилар.

Депутатлар кун тартибидаги масалани тасдиқлагач, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси кун тартибини шакллантириш бўйича таклиф ҳамда сессия кун тартибига киритиладиган масалаларни пухта тайёрлашни ташкил этиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ўктам Саидмуродов раҳбарлигида ишчи гуруҳи тузиш таклифи маъқулланди.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Абдуҳафиз Каримов қатнашди.


Охирги ўзгариш: 05/01/2018 18:49.   Кўрилганлиги: 1029
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-kengashining-sessiyasi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.