Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят Кенгашининг сессияси

Вилоят Кенгашининг сессияси

29 декабрь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Тошев бошқарди.

  34-Гулистон сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Ф.Ахтамова сессия котиби этиб сайланди.

Депутатлар сессия кун тартиби ва иш тартибини тасдиқлагач, дастлаб 2016 йилда вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2017 йилги бюджет параметрлари тўғрисидаги масалани муҳокама этдилар.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи А.Каримов ахборот берди. Вилоят маҳаллий бюджетининг 2016 йилги даромадлар ва харажатлар бўйича кутилаётган ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинди. 2017 йил учун вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми 1 триллион 529 миллиард 242,5 миллион сўм, харажатлар қисми 2 триллион 140 миллиард 551,4 миллион сўм ҳамда республика бюджетидан бериладиган даромадлар миқдори 611 миллиард 308,9 миллион сўм этиб белгилангани маъқулланди.

Ушбу масала юзасидан вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси З.Каримов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Эгамбердиев, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Д.Сатторов сўзга чиқди.

Кун тартибидаги иккинчи масала – Самарқанд вилоятида 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш дастурининг ижроси юзасидан вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи А.Усмонов ҳисоботи тингланди ва 2017 йил учун аҳоли бандлиги дастури тасдиқланди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг  ижроси ҳақида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Худойбердиевнинг ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботда қайд этилишича, ҳудудий дастур доирасида йил давомида 620,6 миллиард сўм, 162,7 миллион доллар миқдоридаги лойиҳалар амалга оширилди. Дастур параметрлари тўлиқ ижроси таъминланди.

Шундан сўнг депутатлар халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг 2016 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар ҳамда регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раисининг доимий комиссиялар ва депутатларининг 2016 йилги фаолияти юзасидан ахбороти билан танишдилар.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг 2016 йилдаги фаолияти бўйича Ў.Шодиева ахборот берди. Таъкидландики, йил давомида комиссия томонидан ўнга яқин учрашув ва семинарлар ўтказилди. Олий Мажлис қошидаги жамоатчилик комиссияси грант танловларидан сўнг фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят филиали, вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда грант ғолиблари тақдимотлари уюштирилди. Грант танловларида иштирок этувчилар учун ҳар бир туманда амалий-услубий семинарлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида кўрсатилган талаб ижроси юзасидан юборилган депутатлик сўровига “Самарқанд дори-дармон” ОАЖ бошқаруви раиси Ф.Шерматовнинг ахбороти ҳақидаги масала ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилиб, зарур таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2017 йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланди.

  Кун тартибидаги тўққизинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган ва Олий Мажлис Сенати томонидан 2016 йил 12 октябрда маъқулланган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонуни тўғрисидаги масала муҳокамаси чоғида мазкур қонунни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этишда депутатлар олдида турган вазифалар қайд этилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси таркибига бир қатор ўзгартишлар киритилди.  Халқ депутатлари вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган 55-Бешёғоч сайлов округида 2017 йилнинг 29 январь якшанба куни сайлов ўтказишга қарор қилинди.

Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан вилоят Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

* * *

Шу куни халқ депутатлари вилоят ва Иштихон тумани Кенгашларининг қўшма мажлиси ҳам ўтказилди.

Мажлисда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Иштихон туманидаги ижроси муҳокама этилди.

Мазкур масала юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Б.Шарофов маъруза қилди.

Бугунги кунда Иштихон туманида 2 та шифохона, 250 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника, 150 қатновга мўлжалланган стоматология поликлиникаси ва 27 та қишлоқ врачлик пункти фаолият кўрсатмоқда. Қишлоқ врачлик пунктларининг 6 таси махсус, 21 таси мослаштирилган биноларда жойлашган.

Туман тиббиёт бирлашмаси  туғруқ  бўлимининг хаста чақалоқлар интенсив хонасида муддатидан олдин туқилган чақалоқлар учун “Саломатлик-2” лойиҳаси асосида замонавий тиббий жиҳозлар келтирилган.

Ўрганиш жараёнида қонун ижросини таъминлашда бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилгани аниқланди. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмасида қонун фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга етарлича эътибор қаратилмаган. Қонун ижроси туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларида кўриб чиқилмаган.

  Маъруза муҳокамасида халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгаши раиси Ш.Негматов сўзга чиқиб, қонун ижросини ўрганиш давомида аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этишда туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди.

  Депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олинган ҳолда ушбу масала юзасидан халқ депутатлари вилоят ва Иштихон тумани Кенгашларининг қўшма қарори қабул қилинди.

  Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси ва қўшма мажлисда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иштирок этди ва муҳокама этилган масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирди. 


Киритилган вақти: 30/12/2016 16:27.   Кўрилганлиги: 516
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-kengashining-sessiyasi-2016-12-30

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг