Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

21 июль куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарди.

6-Мароқанд сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Т.Холиқова сессия котиби этиб сайланди.

Сессия кун тартиби ва иш тартибини тасдиқлагач, дастлаб вилоят ҳокимининг “Вилоят маҳаллий бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида”ги тақдимномаси муҳокама этилди.

Таъкидландики, 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоят маҳаллий бюджети ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилган. Натижада режадаги 481 миллиард 750 миллион сўм ўрнига ҳақиқатда 483 миллиард 184 миллион сўм даромад ёки 1 миллиард 434 миллион сўмдан кўпроқ маблағ тушишига эришилган.

Муҳокамадан сўнг жорий йилнинг кейинги даврида маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари ижросини таъминлаш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия ишида, шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузурида ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияcи тузилиб, унинг таркиби тасдиқланди.

Кун тартибидаги учинчи масала - халқ депутатлари вилоят Кенгаши регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала дастлабки тарзда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилиб, сессия кун тартибига тавсия этилган.

Қайд этилганидек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши регламентининг 3, 4 ва 6-моддаларига ўзгартиш ҳамда янги - VI1 боб вилоят ҳокимининг вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш тартиби киритилмоқда. Ушбу масала бўйича ҳам тегишли қарор қабул қилинди.

Шунингдек, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг жорий йил биринчи ярим йиллиги ижроси тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Худжаёровнинг ахбороти тингланди.

Дастурда белгиланган вазифалар асосида 239 минг 534 нафар кексалар, шу жумладан, 279 нафар уруш, 5342 нафар меҳнат фронти фахрийлари ҳамда 233 минг 913 нафар пенсионер, ёлғиз кексалар ва ногиронлар тиббий кўрикдан ўтказилган. Бундан ташқари, 198 нафар уруш ва меҳнат фахрийларининг сиҳатгоҳларда саломатликлари тикланган, 353 нафар ногирон фуқароларга реабилитация техник воситалари етказиб берилган. Мазкур дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши бўйича қарор қабул қилинди.

Сессия давомида 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисидаги ҳудудий дастури ижроси юзасидан вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.Раҳматуллаев ҳисобот берди.

Дастурга асосан вилоятда жорий йил давомида 94500, январ-июнь ойларида 45316 иш жойлари ташкил этиш белгиланган бўлиб, амалда 47185 иш ўринлари яратилган ёки дастур кўрсаткичи 104,1 фоизга бажарилган. Мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорда жойларда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, дастур ижросида изчилликка эришиш борасида тегишли тавсиялар берилди.

Депутатлар кун тартибидаги олтинчи масала - вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қоплаш ва ғалла экинларидан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш тўғрисидаги масалани ҳам муҳокама этдилар. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар вилоятимизда ҳам ўзининг самарасини бераётганлиги алоҳида қайд этилди. Жорий йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан юқори ҳосил олиш борасидаги муҳим вазифалар белгиланган қарор қабул қилинди.

Депутатлар томонидан ташаббус тариқасида Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Б.Шарофов томонидан киритилган тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида масала ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Абдувоҳид Рашидович Шарапов вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

* * *

Шу куни халқ депутатлари вилоят ва Булунғур тумани кенгашларининг қўшма мажлиси ҳам ўтказилди.

Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев бошқарган мажлисда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг Булунғур туманидаги ижроси ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Масала юзасидан вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О.Аҳтамовнинг ахбороти тингланди.

Мазкур муҳокама чоғида Булунғур туман кенгашига мавжуд хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ҳолда қарор қабул қилинди.


Киритилган вақти: 22/07/2015 18:29.   Кўрилганлиги: 466
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-kengashining-sessiyasi-2015-07

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг