Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

13 январь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими З.Мирзаев олиб борди.

1-Боғибаланд сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Г.Жўраева сессия котиби этиб сайланди.

Депутатлар сессия кун тартибива иш тартибини тасдиқлагач, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар кўрсатиш масаласини муҳокама этдилар.

Ўзбекистон Республикасининг“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни 181-моддасига кўра, округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

Мазкур талабдан келиб чиқиб, округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар бўйича Кенгашнинг қарори қабул қилинди.

Шундан сўнг халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2015 йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланди.

Шу билан вилоят Кенгашининг иккинчи сессияси ўз ишини якунлади.


Киритилган вақти: 13/01/2015 19:58.   Кўрилганлиги: 1642
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-kengashining-ikkinchi-sessiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.