Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯT КЕHГАШИНИHГ CECCИЯСИ

ВИЛОЯT КЕHГАШИНИHГ CECCИЯСИ

4 июнь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Т.Жўраев бошқарган сессияда Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, ғўзада кафолатли ҳосил яратишнинг қўшимча чоралари тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 29 май куни ўтказилган селектор йиғилишида бу йил мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида кузатилаётган сув танқислигининг салбий оқибатларини юмшатиш ва сувдан самарали фойдаланиш бўйича муҳим топшириқлар берилган эди, – деди вилоят ҳокими. – Бугунги сессиямиз ушбу топшириқлар ижросини таъминлашда мутасадди идоралар ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида турган вазифаларни белгилаб олиш мақсадида чақирилди. Шу сабабли сессияни халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашлари билан ўтказяпмиз. Масалани биргаликда муҳокама этиб, сўнгра ҳар бир кенгашнинг тегишли қарорини қабул қилиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика об-ҳавони кузатиш марказининг дастлабки маълумотларига кўра, Зарафшон дарёсида сув ресурсларининг таъминоти меъёрдан 80-85 фоиз бўлиши башорат қилинган, яъни 1 апрелдан 1 июнгача бўлган муддатда меъёр бўйича 635 млн. м3 бўлиши керак эди. Амалда эса 356,8 млн. м3 (56 фоиз)ни ташкил қилди. Зарафшон дарёсида сув энг кам бўлган 2001 йилда ҳам бу миқдор 71 фоизни ташкил этган.

Вилоятдаги сув омборларида ҳам захира сув ўтган йилдагидан 377 млн. м3 кам тўпланган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида вилоятга суғориш мавсумида 2269 млн. м3 сув ресурслари лимити ажратилган. Амалда бугунги кунгача суғориш ишлари учун 505,5 млн. м3 сув олинган.

Сув танқислигининг салбий ҳолатларни юмшатиш мақсадида туманлар ва каналлар бўйича навбатлаб суғориш тартиби ўрнатилган.

Бундай шароитда қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар учун кучли сув танқислиги сезилмоқда ва ушбу ҳолат экинларни суғоришда сув ресурсларидан самарали ва тежамкор ҳолда фойдаланишни тақозо этмоқда.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари С.Отамуродов сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалиги учун сув таъминотини яхшилаш, ҳозирда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритиб, бу борадаги вазифаларга тўхталди.

Кун тартибидаги масала юзасидан “Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи С.Валиев, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Сафаров, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши раиси Ш.Раҳимов, Бош прокуратура ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи И.Камолов ўз фикрларини билдирди.

Сессияда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мамлакатимиз фермерларига мурожаати ўқиб эшиттирилди ва депутатлар томонидан маъқулланди.

Муҳокама якунлари бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарори қабул қилиниб, вилоятда сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, ғўзада кафолатли ҳосил яратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб борувчи штаб ҳамда туманларга бириктирилган депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминловчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди.


Охирги ўзгариш: 06/06/2018 20:37.   Кўрилганлиги: 193
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-kehgashinihg-cecciyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг