
Мамлакатимизда одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.
Халқ билан мулоқот, яъни, оммавий сайёр қабуллар инсон манфаатларини таъминлашда юксак самаралар бермоқда. Навбатдаги халқ билан мулоқот сайёр қабул шаклида Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди.
Қабулда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, улар томонидан билдирилган таклиф, мулоҳаза ва мурожаатларини тезкор бартараф этишга эътибор қаратилди.
Сайёр қабул давомида 472 нафар фуқароларнинг мурожаатлари рўйхатга олинди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг асосий қисмини электр энергия таъминоти, уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий реабилитация, йўлларни таъмирлаш, ер масаласи, коммунал хизматлар каби масалалар ташкил этди. Фуқаролар томонидан билдириган ҳар бир мурожаат тингланиб, соҳа мутасаддилари билан бирга атрофлича муҳокама этилди ҳамда масъуллар бириктирилди. Мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ижро ҳолати 19 июлда атрофлича муҳокама этилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.