Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ ҲУЗУРИДА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ПАЙДО БЎЛДИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ ҲУЗУРИДА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ПАЙДО БЎЛДИ

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг 2018 йил 13 сентябрдаги қарори билан вилоят ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

21 кишидан иборат кенгаш таркибига вилоятдаги нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, нуронийлар ва меҳнат фахрийлари киритилган.

Кенгаши раислигига “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов тасдиқланган.

Қарор билан тасдиқланган низомда белгиланишича, жамоатчилик кенгаши вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қарорлар, шунингдек, ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва фикри ҳисобга олинишини назорат қилади.

Ҳокимлик зиммасига юкланган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматлари кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳа ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича вилоят ҳокимлиги ва мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Вилоят ҳокимлиги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, уни амалга оширишда иштирок этади.

Низомда жамоатчилик кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун вилоят ҳокимлигини фуқаролар билан боғлаб турадиган «кўприк» ролини бажариши белгиланган.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 15/09/2018 18:18.   Кўрилганлиги: 364
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/viloyat-hokimligi-huzurida-jamoatchilik-kengashi-paydo-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг